Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон ва Корея қишлоқ хўжалигида ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилади

Ўзбекистон ва Корея қишлоқ хўжалигида ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилади
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Корея Республикасининг Буео ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги департаменти бошлиғи бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида васаби ва шитаке қўзиқорини етиштиришнинг замонавий технологияларини жорий этиш, қўшма илмий-амалий лойиҳаларни амалга ошириш, аграр соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, шунингдек, Кореяда қисқа ва узоқ муддатли стажировкаларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Корея Республикасидан женшен, васаби ва шитаке қўзиқоринини тажриба-синов тариқасида Ўзбекистонда етиштириш мақсадида мамлакатимизга олиб келиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Учрашув якунида томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашинувини ривожлантириш юзасидан келишувга эришдилар. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.