Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги аграр таълимнинг инновацион моделлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги аграр таълимнинг инновацион моделлари муҳокама қилинди
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалигида кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида Корея Қишлоқ жамоалари корпорацияси (Кореа Рурал Коммунитй Корпоратион — КРК) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда КРК Глобал лойиҳалар офиси бош директори Квон Ён Жун бошчилигидаги экспертлар иштирок этди. Шунингдек мулоқот давомида: Смарт-технологиялар трансфери: Жанубий Кореянинг илғор агротехнологиялари ва рақамли қишлоқ хўжалиги ечимларини миллий тизимга татбиқ этиш; Соҳа мутахассислари ва фермерлар малакасини ошириш бўйича халқаро стандартларга мос янги ўқув модулларини ишлаб чиқиш; Илмий ходимларнинг стажировкаларини ташкил этиш, инновацион инкубаторлар ва грант лойиҳаларини биргаликда ҳаётга татбиқ қилиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ушбу мулоқот Корея тажрибаси асосида республикамизда замонавий агромутахассисларни тайёрлаш сифатини тубдан оширишга мустаҳкам пойдевор яратишини таъкидладилар. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.