Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон ва Италия: иқлим ўзгаришига қарши курашувчи агроиттифоқ тузилади

Ўзбекистон ва Италия: иқлим ўзгаришига қарши курашувчи агроиттифоқ тузилади
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва иқтисодий таҳлили кенгаши (КРЕА) кўмагида қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштиришга қаратилган семинар ташкил этилди. Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалигини стратегик ривожлантириш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ИСКАД) вакилларидан иборат бир гуруҳ экспертлар иштирок этди. Унда мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги сиёсати ҳақида маълумот берилиб, иқлим ўзгаришининг оқибатлари ва уларга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ижроси муҳокама қилинди. Қолаверса, қишлоқ хўжалиги экинларини тупроқ ва иқлим шароитига мос равишда экиш, ердан оқилона фойдаланиш амалиётини жорий этиш масалалари ўртага ташланди. ⏩ Семинарда италиялик мутахассислар қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларга ҳам қизиқиш билдирди. Тадбир сўнгида қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни ривожлантиришга йўналтирилган инвестиция лойиҳалари доирасида яқин ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди. Маълумот учун, 5 минг 335 гектар майдонга эга КРЕАнинг 12 та тадқиқот маркази мавжуд бўлиб, 2500 дан ортиқ олимлар ва 66 та тажриба фермалари фаолият олиб боради. Ташкилот илмий тажрибалар ўтказиш билан бир қаторда, халқаро ва миллий миқёсда илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.