Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликдаги "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторининг "яшил иқтисодиёт"га инклюзив ўтишини қўллаб-қувватлаш ва иқлимга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги билимлари ва инновацион тизимини ривожлантириш" (ЭУ-АГРИН) лойиҳаси доирасида Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган 18 та Инновацион гуруҳлар ташкил этилган. Инновацион гуруҳлар томонидан таклиф этилган лойиҳалар молиялиштирилиб, ҳозирда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Маълумки, 17 та инновацион гуруҳларига илмий-тадқиқот институтлари етакчилик қилмоқда.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 5-феврал куни Пахта селексияси, уруъгчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтига Италиянинг Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва иқтисодиёти кенгаши (КРЕА) экспертлари ташриф буюрди. Ташриф давомида, институтнинг бугунги ҳолати, моддий техникавий базаси, институт ва унинг лабораториялари фаолияти, амалга оширилаётган лойиҳалар ва эришилган натижалари билан танишдилар.
Ташриф якунида, институт ва КРЕА ташкилоти билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, қўшма лойиҳа ҳамда ёш олимлар учун стажировкалар ташкил қилишга келишилди.
Бизни кузатишда давом этинг.