Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Германиянинг Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (ГИЗ) ўртасида “Марказий Осиёда иқлим хавфини бошқариш” лойиҳаси доирасида Англашув меморандуми (МоУ) имзоланди.
Мазкур ҳамкорлик Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (БМЗ) томонидан молиялаштирилаётган минтақавий лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда. 2022-йилда бошланган лойиҳа 2028-йилгача давом этади.

