Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон ва Филиппин ўртасида шоличилик соҳасида янги қўшма лойиҳа бошланмоқда

Ўзбекистон ва Филиппин ўртасида шоличилик соҳасида янги қўшма лойиҳа бошланмоқда
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов Филиппиндаги Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот Институти профессори Жауҳар Али блан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон ва Филиппин ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида “Ўзбекистон учун иқлим ўзгаришларига чидамли шоли навлари ва дурагайларини кенг миқёсда яратиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш” қўшма лойиҳаси бўйича муҳокамалар олиб борилди. Лойиҳа доирасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институти ўртасида кенг қамровли тадқиқотлар, илғор селексия стратегиялари, шоли навларининг экологик синовлари, дала кўргазмалари, илмий ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда шоличилик соҳасида мутахассислар тайёрлашга қаратилган тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг асосий жиҳатлари сифатида эрта муддатли, тупроқ-иқлим шароитларига мос икки қаторли дурагайлар намойиши ва кенг жорий қилиниши, икки қаторли гибрид шоли уруғини ишлаб чиқариш технологиясининг намойиши, кўп стресс омилларига чидамли яшил супер шоли навларининг жорий этилиши, “Лазурний”, “Искандар” ва “Девзира” навларидан фойдаланган ҳолда республика ҳудудларида етиштиришга мўлжалланган ҳосилдор (120-130 с/га) ва дон сифат кўрсаткичлари юқори, паст бўйли шоли навларининг яратилиши, дон сифат кўрсаткичлари юқори (юқори темир ва рух) ва соғлом овқатланишга мос (болалар озуқаси ва турли касалликларга мос гуруч берадиган) шоли навларининг яратилиши, тўғридан-тўғри экишга мўлжалланган шоли навлари ва дурагайларининг аниқланиши, юқори гибрид комбинацияларни аниқлаш учун сунъий интеллект ва геномик танлаш воситаларидан фойдаланиш кўзда тутилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 14,6 миллион долларни ташкил этади, шундан 4,7 миллион доллари Жаҳон банкининг грант маблағлари ҳисобидан Миллий марказ тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институтига Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.