Ўзбекистон ва Эрон: қишлоқ хўжалигида янги технологиялар ва ҳамкорлик

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида Эрон билан ҳамкорликни кенгайтиради. Сиранг УАВ компанияси мамлакатга замонавий агродронлар етказиб бериш ҳамда улар учун хизмат кўрсатиш инфратузилмасини шакллантириш бўйича келишувга эришди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигини механизация қилиш йўналишида АТМАК ассоциацияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Бундан ташқари, Нутритеч компаниясининг 40 турдаги ўғит ва пестицидлари Ўзбекистонда синовдан ўтказилади ва маҳаллийлаштирилади. Бу жараён "Маъмурий-хўжалик хизмати", "Базарган Кала Ко." ва Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (АКИС) ўртасидаги келишув асосида амалга оширилади.
Ушбу ташаббуслар қишлоқ хўжалигида янги технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе