Ўзбекистон ва Эрон аграр ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олди

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшиджон Абдузухуров Эрон Ислом Республикаси Қишлоқ хўжалиги жиҳоди вазирининг ўсимликчилик масалалари бўйича ўринбосари Мажид Анжафий билан видео-конференсия шаклида мулоқот ўтказди.
Учрашув аввалида Эрон томонига миннатдорлик билдирилиб, Эрон халқига тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик тиланди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги аграр ҳамкорлик, мавжуд лойиҳалар ҳамда истиқболдаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди.
Томонлар ўсимликчилик, уруғчилик, боғдорчилик, чорвачилик, балиқчилик, шунингдек, замонавий агротехнологиялар, қишлоқ хўжалиги техникалари ва инновацион ечимлар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.
Шунингдек, илмий тажриба алмашинуви, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, мутахассислар ва илғор технологиялар алмашинувини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида икки давлат ўртасидаги аграр ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм