Ўзбекистон-Тожикистон: истиқболли ҳамкорлик сари яна бир қадам

Жорий йилнинг 30-июл куни Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлигида Ўзбекистон делегацияси аъзолари Тожикистон Республикаси Суғд вилоятида бўлди.
Ташриф дастурига мувофиқ Суғд вилояти раиси Раджаббой Ахмадзода ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазири Ҳакимзода Қурбон билан буғдой, ғалла, шоличилик, ипакчилик, боғдорчиликни ривожлантириш юзасидан музокаралар олиб борилди.
Музокаралар давомида, Тожикистон Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясига қарашли ҳамда унга ёндош ҳудуддаги 113 гектар майдонни шартнома асосида ажратиш, шунингдек, ер ажратиш, тайёрлаш, экиш ва парваришлаш бўйича томонларнинг мажбуриятлари белгилаб олинди.
⏩Шунингдек, Тожикистонга сифатли буғдой уруғи етказиб бериш ҳамда ажратилган майдонларга замонавий суғориш ва парваришлаш технологияларини жорий қилиш орқали етиштириш, Суғд вилоятида Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг тажриба стансиясини ташкил қилиш учун Тожикистон Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясига қарашли 10 гектар ер майдони ажратилишига келишилди.
Келишувлар давомида, 1 000 гектар майдонга Ўзбекистон тажрибаси асосида шоли етиштириш, Тожикистон ҳудудида 25 гектар самарасиз боғларни беғараз интенсив боғларга айлантириш, Хатлон вилоятидаги 14 минг гектар майдонни фойдаланишга топшириб шоли етиштириш учун босқичма-босқич ўзлаштиришга келишилди. 1 ноябрга қадар Тожикистонга ўзбек томонидан 17 дона замонавий тўқув ускунаси, 1 тўплам ипак ўраш линияси ҳамда 500 минг дона интенсив тут кўчатларини етказиб бериш, Ипакчилик йўналишида, қўшма пиллачилик комплексини “Хўжанд атлас” корхонаси негизида ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Мулоқот сўнггида, 1-октабрга қадар Суғдда ташкил қилинган АКИС биносини таъмирлаш, компютер ва мебеллар билан жиҳозлаш ҳамда ўзбек уруғлари ва кўчатларни сотишга мўлжалланган махсус дўкон ташкил этиш баробарида минерал ўғитлар экспортини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм