Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон тажрибаси асосида Афғонистонда агролойиҳалар ривожлантирилмоқда

Ўзбекистон тажрибаси асосида Афғонистонда агролойиҳалар ривожлантирилмоқда
Афғонистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ишчи гуруҳи ҳамда мутахассислари 25–27-июл кунлари ушбу мамлакатда бўлиб, амалга оширилаётган лойиҳаларни ўрганди. Ташриф давомида Қўштепа канали атрофида ўзлаштирилаётган ҳудудларда мевали боғлар барпо этиш, турли экинларни етиштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш жараёнлари кўздан кечирилди. Шунингдек, Ўзбекистон томонидан беғараз етказиб берилган “Дурдона” навли мош уруғлари 10 гектар майдонга тажриба тариқасида экилиб, маҳаллий деҳқонларга экин парвариши ва агротехник тадбирлар бўйича тавсиялар берилди. Ўрганишлар давомида замонавий агротехника кўникмалари, уруғчилик тизими ва малакали мутахассислар етишмаслиги каби масалалар мавжудлиги қайд этилди. Шу боис, Ўзбекистон олимлари ва мутахассислари иштирокида кўргазмали тажриба майдонлари ташкил этиш, маҳаллий деҳқонларни амалий ўқитиш ва илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича таклифлар илгари сурилмоқда. Режага кўра, ғалла, пахта ва шоли етиштириш бўйича ташкил этиладиган тажриба майдонларида экишдан ҳосил йиғимигача бўлган агротехник жараёнлар амалий тарзда намойиш этилади. Мазкур ташаббуслар Афғонистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан бирга, Ўзбекистоннинг минтақадаги ишончли агроҳамкор сифатидаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.