Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон-Россия: ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқмоқда

Ўзбекистон-Россия: ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқмоқда
Жорий йилнинг 9-10-сентабр кунлари Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасида расмий ташриф билан бўлиб турибди. Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг бугунги ҳолати, истиқболлари муҳокамасида Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазири Оксана Лут ҳам иштирок этмоқда. Ташриф доирасида турли соҳалар қатори, аграр соҳа ривожи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишилмоқда. Бинобарин, бугун Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазири Оксана Лут Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига ташриф буюрди. Мазкур жараёнда унга Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамроҳлик қилмоқда. Миллий марказ фаолияти билан танишар экан, меҳмон даставвал фаолияти йўлга қўйилган Ўзбекистон-Венгрия картошкачилик марказида бўлдилар. Сўнг, АКИС тизими орқали аграр тармоқда банд бўлган фермер, деҳқон хўжаликлари ва шахсий томорқа эгаларига кўчма агрохизматлар кўрсатувчи мобил лабораториялар, Миллий марказ ҳудудида қад ростлаган Ўзбекистон-Омон ҳамкорлигидаги халқаро лаборатория имкониятлари кўздан кечирилди. Айтиш керак, бугун Россия бозорига мамлакатимизда етиштирилаётган турли хил қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат занжирини ҳосил қилган маҳсулотлар етказиб бериш ҳам ўз олдимизга қўйган мақсадларимиздан бири дейиш мумкин. Мамлакатимиз аграр тармоғи бугунги кунда чин маънода тараққиёт босқичини бошдан кечираётгани рост. Дунё бозори ва ундаги талаб орқали ҳар бир маҳсулот истеъмолчининг энг нозик хоҳишини қондириш жоиз. Осон иш эмас. Аммо ақл ва билим билан тадбир юритилса, бунинг уддасидан чиқилиши тайин. Бу ерда меҳмонга мана шу фикр тасдиғи қандай кечаётгани ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтилди. Илм ва амалиёт уйғунлиги таъминланган ҳолда маҳсулот етиштиришга бел боғлаган ўзбек миришкорларининг ҳар бир меҳнат маҳсули Россия истеъмолчилари дастурхонида ҳозир бўлишлигидан манфаатдор эканлиги вазир лисонида баён этилди. Бугун ҳар икки давлатнинг қўшма ва ҳамкорликдаги лойиҳалари бисёр. Икки вазир мана шу ишларни мантиқий давомийлигини таъминлаган ҳолда, ҳар икки давлат манфаатларига хизмат қилувчи ҳамкорлик алоқаларини давом эттириш лозимлигини қайд этиб ўтдилар. Зеро, аграр соҳани ривожлантириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, қўшилган қиймат занжирни яратишда бу каби ҳамкорлик алоқалари муҳим аҳамият касб этади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.