"Ўзбекистон ~ Россия" бизнес форуми доирасида аграр соҳа илмини ривожлантиришда ўзаро манфаатли келишувларга эришилди

Хабар бериб бораётганимиздек, Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга амалга ошираётган давлат ташрифи доирасида бугун пойтахтимиздаги “Ҳилтон”меҳмонхонасида Россия-Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги Б2Б учрашувлари бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов ва Россия Фанлар академияси қошидаги А. М. Прохоров номидаги Умумий физика институтининг директори Сергей Гудков ўртасида Б2Б форматида учрашув ўтказилди
Самимий руҳда ўтган мулоқот якуни аграр соҳа илмини ривожлантиришдаги ғояларни ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан битим тузиш якунланди. Шунингдек, бугунги "Россия-Ўзбекистон" бизнес форуми доирасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва Россия Федерациясининг П. П. Лукянко номидаги Миллий дон маркази ва Н. И. Вавилов номидаги Бутун Россия ўсимликлар генетику ресурслари институти билан ҳам ҳамкорлик юзасидан битимлар имзолашга эришилди. Битимлар имзолангач, ҳар икки томон вакилларидан интервюлар олдик.
Эришилган келишувлар ҳар икки давлат агар соҳасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш, таннархни пасайтириш ва дунё миқёсида энг глобал масалага айланган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Бизни кузатиб боринг!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе