Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев:

"Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг жадал ривожланиб бораётгани, бугун ушбу муҳим тадбирни илк бор ташкил этилгани, Ташкилотимиз доирасида ҳамкорлик амалий тус олаётганлигидан бениҳоя мамнунман.
Озарбайжон Республикасининг Ташкилотимизга самарали раислиги даврида, бир қатор янги ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, илк бор Ташкилотга аъзо давлатлар Қишлоқ хўжалиги вазирларининг учрашувини ўтказиш ташаббуси маъқулланди. Ушбу тадбирларни тизимли равишда амалга ошириш мақсадида, бизнинг Биринчи Туркий Агрофорумни ўтказиш таклифимиз тўлиқ қўллаб қувватланди. Бугун ушбу тарихий воқеада сиз билан бирга иштирок этаётганимдан хурсандман".
Батафсил видеороликда