Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши котиби, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Ш.Отажонов раҳбарлигида Пахтачилик кенгашининг "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари ва уруғчилик корхоналарининг 2025-йил ҳосили учун хорижий ғўза навлари уруғларининг импорти бўйича ташкилий масалалар" юзасидан навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. ⌛Йиғилишда хорижий пахта навларидан жамғарилган 17,5 минг тонна уруғлик пахта хомашёсидан уруғликлар тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди. Бунда, аввало, сифатли қайта ишлашни ташкил этилиб, марказлашган ҳолда Бухоро, Наманган, Тошкент ва Жиззах вилоятларида лазерли фотосепаратор ёрдамида уруғликлар сараланади. Шунингдек, уруғнинг унувчанлигини ошириш мақсадида микробиологик препаратлар ҳам параллел равишда қўлланилади. Бундан ташқари, нав тозалигини баҳолаш учун хориждан келтирилган уруғлар замонавий лабораторияларда молекуляр-генетик жиҳатдан таҳлил қилинади. Жорий йилда республикада 878 минг гектар ерга пахта экилиши режалаштирилган бўлиб, шундан: 20 фоиз майдонга ўтган йили экилган хорижий пахтадан жамғарилган уруғликлар экилади ва Шинжон технологияси асосида парваришланади; яна 20 фоиз майдонда маҳаллий ғўза навлари юқори самарадор интенсив агротехнология асосида 76х10 қўшқатор схемада 240 минг кўчат сони билан плёнка остида парваришланади; қолган 60 фоиз ерга илмий асосланган нав жойлаштириш режаси асосида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити, шўрланиш, сув таъминоти, сизот сувлари нисбати, касаллик “ўчоқлари” омилларини ҳисобга олган ҳолда тиндирилган уруғ нав уруғини алмаштириш дастурига мувофиқ маҳаллий ғўза навлари экилади. Бунда 90 смлик схемадан бутунлай воз кечилади; шунингдек, қўшимча тарзда 2025-йил ҳосили учун 150 минг гектарга хорижий 12 хил ғўза нави импорт ҳисобига олиб келиб экилиши ҳам режа қилинмоқда. “Бу жараёнда Пахтачилик кенгаши аъзоларининг асосий вазифаси ҳар бир навга ҳос бўлган агротехнологияни ишлаб чиқиб, уни жойлардаги семинар ва тренингларда тушунтиришлар орқали амалиётга жорий қилинишини таъминлаш, "Ўзагроинспексия" мутахассислари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этишдаги хатоликларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича амалий ёрдам бериш ва аниқланган камчиликлар юзасидан тезкор чоралар кўришдан иборат”, - дейди Ш.Отажонов. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.