Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, мамлакатимизда аграр соҳани илмий-инновацион асосда ривожлантириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади. Мазкур академия қишлоқ хўжалигида фундаментал ва амалий тадқиқотларни мувофиқлаштириш, илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳамда агросаноат мажмуасининг илмий ривожланишини таъминлашга хизмат қилади. Асосий мақсадлар: Қишлоқ хўжалигига оид патентланган ишланмалар ва технологиялар сонини 3 бараварга ошириш Халқаро илмий журналларда чоп этиладиган мақолалар сонини 2 бараварга кўпайтириш Давлат илмий дастурлари доирасидаги лойиҳалар сонини 2 бараварга ошириш Халқаро ҳамкорликдаги илмий тадқиқотларни 3 бараварга кенгайтириш Агромаслаҳат ва агротехнология хизматларидан фойдаланадиган субектлар қамровини 4 бараварга ошириш Академиянинг устувор йўналишлари: ▪ Қишлоқ хўжалигида инновациялар ва илмий ишланмаларни жорий этиш; ▪ Ер ва аграр ислоҳотларга оид норматив ҳужжатларни илмий экспертизадан ўтказиш; ▪ Илм-фан, фермер ва тадбиркор ҳамкорлигида “Ливинг лаб” лойиҳаларини амалга ошириш; ▪ Юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш ва илмий мактабларни ривожлантириш. Илмий унвонлар жорий этилади: ёш академик; Академия профессори; мухбир аъзо; ҳақиқий аъзо (академик); хорижий аъзолар. Илм-фанни қўллаб-қувватлаш: Академия ҳузурида қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Ушбу жамғарма учун ҳар йили 50 млрд сўмгача маблағ ажратилиши белгиланган. Шунингдек, Тошкент вилоятида Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази (Кентре оф Эхкелленке) ташкил этилади. Марказда: иқлим ўзгариши тупроқ шўрланиши юқори ҳосилли ва қурғоқчиликка чидамли навлар яратиш бўйича илмий изланишлар олиб борилади. Ушбу фармон қишлоқ хўжалигида илм-фан, инновация ва амалиёт интеграциясини кучайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.