Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди
Мамлакатимизда сўнгги йилларда кузатилаётган иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, экологик муаммоларни бартараф этиш, ўсиб бораётган аҳолининг озиқ-овқатга ва саноатнинг хомашёга бўлган талабини қондириш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишда қишлоқ хўжалиги соҳаси илм-фани ўрнини юксалтириш ҳамда инновацион фаолиятни бошқариш ва тартибга солишнинг ягона тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 13-мартдаги ПФ-40-сон Фармони билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигида мазкур Фармон ижросини таъминлаш, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида соҳа академиклари билан ҳамкорликда йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг устави, Академия ҳақиқий (академик) ва мухбир аъзолигига танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, йиғилиш якунида мазкур ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, янги ташаббусларни шакллантириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.