Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги энсиклопедияси” бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги энсиклопедияси” бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди
Бугунги кунда соҳадаги билим ва тажрибани тизимли равишда ёритиш ва келажак авлодга етказиш мақсадида нашр этилаётган “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги энсиклопедияси” лойиҳаси тизим истиқболида муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан, Қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси Эшмирза Уралович Абдуалимов бошчилигида ушбу энсиклопедиянинг И-жилди тайёрланди. Миллий марказда соҳа олимлари иштирокида тайёрланган илк жилд бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида энсиклопедиянинг нишона нусхаси кўриб чиқилиб, иштирокчилар томонидан берилган таклиф ва тавсиялар асосида нашрни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Мазкур лойиҳа соҳадаги тарихий маълумотлар, илғор технологиялар ва инновацион ёндашувларни жамлашни мақсад қилган. Энсиклопедия келгусида нафақат олимлар ва мутахассислар, балки фермерлар, тадбиркорлар ва ёшлар учун ҳам қимматли манба бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда. Йиғилиш давомида иштирокчилар томонидан қатор долзарб масалалар, жумладан, қишлоқ хўжалигидаги янги технологияларни киритиш, миллий тажрибани умумлаштириш ва халқаро тажрибаларни ўрганиш бўйича таклифлар билдирилди. Хусусан, ўзбек олимлари томонидан яратилган нав ва агротехнологиялар, соҳа академиклари ва хорижда ҳам эътироф этиладиган миллий номларни киритиш таклифини тайёрлаш ўртага ташланди. Масалан, шолининг "Лазурний" нави, ғўзанинг "Султон", қовун ва сабзавотларнинг жаҳонга машҳур бўлиб кетган навларини киритиш таклифилари ҳам билдирилди. Ушбу энсиклопедиянинг нашрга тайёрланиши аграр таълим ва илм-фан ривожи учун ҳам улкан имкониятлар яратади. Йиғилиш якунида, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва И-жилдни мукаммал ҳолатга етказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шу билан бирга, лойиҳанинг кейинги босқичлари учун изчил режа ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.