Ўзбекистон пахтачилиги: халқаро эътироф ва янги марралар

Хабарингиз бор, " 7-октабр Жаҳон пахта куни" муносабати билан Тошкент шаҳрида халқаро ташкилот вакиллари ва 30 дан ортиқ давлат делегациялари иштирок этган халқаро конференсия отказилди. Конференсия доирасида пахтачилик соҳасидаги янгиликлар, илмий ютуқлар ҳамда Ўзбекистонда эришилаётган натижалар муҳокама қилинди. Конференсияда мамлакатимизда пахта ҳосилдорлигини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов пахтачиликда юқори натижаларга эришишда "5Д" тамойили ва саккизта муҳим агротехник қоиданинг аҳамиятини таъкидлади. Бу ҳақда "Кун.уз" сайтида "Ўзбекистон пахтачилиги қандай ўзгарди ва бу ҳақда дунёда нима дейишмоқда?" сарлавҳаси остида мақола чоп этилди.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе