Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон-Корея: қишлоқ хўжалигида янги ҳамкорлик лойиҳалари белгиланди

Ўзбекистон-Корея: қишлоқ хўжалигида янги ҳамкорлик лойиҳалари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий этиш, инвестицияларни жалб қилиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган манфаатли учрашувлар бўлиб ўтди. Кореялик ҳамкорлар билан ўтказилган мулоқотларда қатор муҳим келишувларга эришилди: ℹЖумладан, Корея қишлоқ ҳудудлари корпорациясининг (КРК) Глобал лойиҳалар офиси бош директори Квон Юнг-Жун билан Ўзбекистон–КРК ишчи гуруҳини ташкил этиш, шунингдек, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, тупроқ унумдорлигини ошириш ва “ақлли” чорвачилик йўналишларида грант лойиҳаларини ишлаб чиқиш белгиланди. Томонлар ўртасида Англашув меморандуми алмашилди. “Яшил иқлим жамғармаси” (ГКФ)нинг Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Яқин Шарқ минтақаси департаменти директори Томас Эриксон билан аграр соҳада иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш учун Жамғарманинг грант маблағларини жалб қилишга келишилди. “КИДЛ Ко., Лтд.” компанияси раҳбари Ким Жае Ёнг билан Хоразм ва Тошкент вилоятларида замонавий иссиқхона мажмуаларини ташкил этиш лойиҳасининг жорий ҳолати муҳокама қилинди ва уни жадаллаштириш бўйича чоралар белгилаб олинди. “Сунгшин Л&П, Инк.” компаниясининг халқаро маркетинг департаменти директори Эрик Шин билан мева-сабзавот маҳсулотларини Корея бозорига экспорт қилиш, шунингдек, Кореянинг денгиз маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича илғор технологияларини Ўзбекистонга олиб кириш йўналишларида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди. “Данкоок Интернатионал Кооператион он Агрикултуре” компанияси президенти Ли Донг Жин билан аграр соҳада замонавий билимларга эга юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида узоқ ва қисқа муддатли ўқув курслари ҳамда қўшма таълим дастурларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик битими алмашилди. Мазкур келишувлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида қишлоқ хўжалигида инновациялар, иқлимга мос технологиялар, инвестициялар, замонавий иссиқхона хўжалиги, аграр таълим ва озиқ-овқат саноати йўналишларида амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.