Ўзбекистон – Ҳиндистон: илмий тадқиқот ва ишлаб чиқаришдаги ҳамкорлик

Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ҳиндистоннинг “Натҳ Био-Генес Лтд.” компанияси директори Сатиш Каглиwал билан учрашди.
Учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилгани, хусусан аграр соҳада ҳар икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг янги даври бошлангани эътироф этилар экан, эришилган келишувлар, йўлга қўйилган ҳамкорлик муносабатлари билан кифояланиб қолмасдан уни янада ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонга Ҳиндистоннинг элита пахта чигитларини олиб келиб, тажриба сифатида экилиши, шунингдек, пахта ва сабзавот уруғликларини Ўзбекистонда етиштириш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳиндистон вакиллари томонидан соҳада илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда сотув ва тижоратлаштиришни амалга ошириш режалари маълум қилинди.
Вазир ўз навбатида, икки давлатнинг ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бораётганини эътироф этар экан, бутун дунёда глобал муаммога айланиб улгурган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида келгусидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
Учрашув асосини конструктив мулоқот ташкил этди. Бунда энг асосийси ҳозирги ҳолатни бузмаган ҳолда инвестицион лойиҳаларни жалб қилиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш юзасидан қилинадиган ишларнинг кўлами белгилаб олинди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм