Ўзбекистон-ФАО: озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги навбатдаги қадам

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абруҳамонов “Бирлашган Милллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат Ташкилотининг Европа Минтақавий конференсиясининг 34-сессиясида” иштирок этиш учун Италиянинг Рим шаҳрида бўлиб турибди.
Сессия доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бир қатор ҳамкор мамлакат ва ташкилот вакиллари билан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб борди. Бинобарин, ФАО бош директори Суй Дунюй билан икки томонлама учрашди.
Самимий руҳда бошланган учрашувда ФАО бош директори Суй Дунюй вазир Иброҳим Абдураҳмоновнинг мазкур сессиядаги иштироки учун самимий миннатдорчилик билдирди.
Унинг сўзларига кўра, бу борада Ўзбекистоннинг “Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар: озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари” халқаро форумини БМТнинг турли тадбирлардаги иштирокини инобатга олган ҳолда 5-6 сентабр кунлари Тошкентда ўтказиш таклиф этди.
Вазир мазкур форум ҳақида сўз юритар экан, Ўзбекистонда аграр соҳани ривожлантириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, рақобатбардош, бозор ва экспортга йўналтирилган сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, қўшилган қиймат занжирни яратиш, соҳага илм-фан ва инновацияларни жорий этишда муҳим рол ўйнаши билан аҳамиятли эканини қайд этди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм