Ўзбекистон-ФАО: аграр ҳамкорликнинг янги босқичлари

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов “Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари” мавзусида халқаро форум доирасида пойтахтимиздаги "Интерконтинентал Ҳотел" меҳмонхонасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори Суй Дунюй билан учрашув ўтказди.
ℹУчрашувда 2 кун давомида ўтказиладиган ушбу форум бугунги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда глобал муаммога айланиб бораётган иқлим ўзгариши шароитларида муҳим аҳамият касб этиши қайд этиб ўтилди.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори Суй Дунюй Ўзбекистонга 6-маротаба келгани, ҳар гал ташриф буюрганида Ўзбекистондаги ўзгаришлардан ҳайратда эканлигини айтиб ўтди. Бундан ташқари аграр тармоқдаги бир қанча йўналишларда ўз таклифларини бериб ўтди.
Ўз навбатида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов жаноб Суй Дунюйни халқаро форумга ташриф буюрганидан жуда ҳам хурсандлигини, бу форум қишлоқ хўжалигида фаолият олиб бораётган ҳар бир инсон учун жуда ҳам муҳим майдон сифатида хизмат қилишини айтиб ўтди.
Учрашув якунида форум доирасида ўтказиладиган аграр доира вакиллари учрашувлари тажриба алмашиш, қишлоқ хўжалигидаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм