Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон делегацияси ИИ Россия – Ўзбекистон минтақалар кенгашида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИИ Россия – Ўзбекистон минтақалар кенгашида иштирок этди
2025-йил 21–22-октабр кунлари Россия Федерациясининг Москва вилоятида ИИ Россия – Ўзбекистон минтақалар кенгаши ҳамда Россия – Ўзбекистон ва Ўзбекистон – Россия ишбилармонлар кенгашларининг пленар мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси ҳам фаол иштирок этди. Кенгаш доирасида томонлар икки давлат ўртасидаги иқтисодий, илмий ва инновацион ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшид Абдузуҳуров сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг изчил ортиб бораётгани, шунингдек, дончилик, боғдорчилик ва логистика соҳаларида ҳамкорлик кенгайиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, кенгашда икки давлат қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий салоҳиятни бирлаштириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон томонидан илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари Россиянинг етакчи илмий ва тижорат ташкилотлари билан қуруқ иқлимли ҳудудларда инновацион агротехнологиялар ишлаб чиқиш, биотехнология ва агроинжиниринг йўналишларида ҳамкорлик қилиш юзасидан музокаралар олиб борди. Мулоқотлар якунида илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, шўрланган ерлар унумдорлигини тиклаш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, уруғчиликда молекуляр генетика ва биотехнология усулларини кенгайтириш бўйича амалий келишувларга эришилди. ИИ Россия – Ўзбекистон минтақалар кенгаши икки давлат ўртасидаги ўзаро ишонч, дўстлик ва стратегик шерикликнинг мустаҳкамлигини яна бир бор тасдиқлади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегациясининг фаол иштироки Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги илмий-инновацион ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.