Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон — Австрия: истиқболли ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон — Австрия: истиқболли ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди
Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев Австрия Фермерлар уюшмаси президенти, Миллий кенгашнинг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича қўмитаси раиси Георг Штрассер бошчилигидаги делегация билан учрашди. ℹМулоқот чоғида Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди. Қаҳрамон Юлдашев мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни юксак баҳолаб, айниқса қишлоқ хўжалиги соҳасидаги шерикликни кенгайтириш янги имкониятлар эшигини очишини таъкидлади. Маълумки, ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича савдо айланмаси 2,8 миллион долларни ташкил этмоқда. Томонлар ҳамкорликдаги янги лойиҳалар орқали экспорт-импорт кўрсаткичларини янада ошириш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар. Шунингдек, учрашувда Австриянинг Солид-греен компанияси билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи стандартларига мос демо-боғ ташкил этиш, Австрия бозорига тайёр маҳсулотлар — жумладан, тўқимачилик буюмлари, минерал ўғитлар, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича таклифлар илгари сурилди. Бундан ташқари, енгил ва озиқ-овқат саноатида қўшма инвестицион дастурлар ишлаб чиқиш, тўқимачилик маҳсулотлари, тайёр трикотаж буюмлар, техник матолар ва замонавий материаллар ишлаб чиқаришга оид истиқболли лойиҳаларни кенгайтириш юзасидан ҳам таклифлар билдирилди. ℹМулоқот давомида, шунингдек, шок усулида музлатиш технологияларидан фойдаланган ҳолда мева ва сабзавотларни қайта ишлаш ҳамда қадоқлаш қувватларини яратиш, мамлакат ҳудудларида замонавий иссиқхона мажмуаларини барпо этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Ўз навбатида, делегация аъзолари мазкур лойиҳаларнинг истиқболига юксак ишонч билдирди. Учрашув якунида томонлар муҳокама этилган йўналишлар бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш ва навбатдаги амалий қадамларни белгилаш юзасидан келишувга эришдилар. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.