"Ўзбекистон 24" телеканалининг "Махсус репортаж" дастури "Қишлоқ хўжалигида кутилган тадқиқот: картошкачиликда миллий нав" мавзусига бағишланди.

Дастурда долзарб мавзу: картошкачилик ва унинг уруғчилигига эътибор қаратилиб, айни кунларда мамлакатимиз ер майдонларида ушбу маҳсулот уруғлигининг тўлиқ сиклини йўлга қўйилганлиги таъкидланган. Бунда республикамизга шу пайтгача олиб кирилган, импорт картошкачилик ўрнини босадиган, ҳосилдор, вирус ва бактериялардан, касалликлардан ҳоли бўлган — миллий маҳсулотимиз картошка уруғликларини арзон нархларда мамлакатимиздаги фермер ва деҳқон хўжаликларига етказиб бериш ва шу орқали маҳсулот таннархини камайтириш ҳамда аҳоли эҳтиёжини қоплаш кўзда тутилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе