Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот 24” дастури орқали “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятига ташрифи тафсилотлари” мавзусидаги махсус репортаж эфирга узатилди.

Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот 24” дастури орқали “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятига ташрифи тафсилотлари” мавзусидаги махсус репортаж эфирга узатилди.
Репортажда Президентнинг Андижон вилоятидаги қишлоқ хўжалиги обектларига ташрифи, соҳада замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳалар ҳақида сўз юритилди. Хусусан, пахтачиликда Хитойнинг “Шинжон” тажрибасини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар намойиш этилди. Ушбу усул асосида ғўзани парваришлаш, агротехник тадбирларни мақбул муддатларда ташкил этиш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ва юқори ҳосилдорликка эришиш имкониятлари кўрсатиб берилди. Репортаж доирасида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов “Шинжон” усулининг амалий жиҳатлари, унинг пахтачиликдаги самарадорлиги, ҳудудларда жорий этиш жараёни ҳамда юқори ҳосилдорликка эришиш имкониятлари ҳақида интервю берди. Шунингдек, Андижон вилоятидаги тажриба майдонларида эришилаётган натижалар, мазкур технологиянинг амалий самараси ва уни келгусида кенгайтириш истиқболлари ёритилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.