Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбек ва ветнамлик олимлар шоличиликда тажриба алмашмоқда

Ўзбек ва ветнамлик олимлар шоличиликда тажриба алмашмоқда
Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Ветнамда хизмат сафарида бўлиб турган бир гуруҳ олим ва мутахассислари “Ўзбекистон – Ветнам ўртасида шоличилик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Ветнамнинг шоли зараркунандаларига қарши курашиш борасидаги илғор тажрибасини ўрганиш мақсадида Куу Лонг Делта шоличилик илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишишди. Ушбу институт 360 гектар майдонга эга бўлиб, шундан 30 гектарида уруғлик шолилар парваришланади. Генетика ва селексия ҳамда агротехника лабораторияларида юқори шўрланиш, иссиқлик ва бошқа стресс омилларга чидамли, юқори ҳосилли шоли навларини яратиш устувор йўналиш сифатида йўлга қўйилган. Сўнгги 40 йил давомида институтда 200 га яқин янги навлар яратилган бўлиб, ҳозирда 3000 дан ортиқ шоли коллексияси мавжуд. Агротехника лабораториясида эса замонавий технологиялар кенг жорий этилган. Хусусан, уруғликларни дрон ёрдамида экиш, минерал ўғитлар ва гербицидларни ҳам дрон орқали сепиш амалиёти йўлга қўйилган. Таъкидланишича, дронлар 40–50 дақиқа ичида 1 гектар майдонга тўлиқ ишлов бериш қувватига эга. Ўзбекистонлик мутахассислар мазкур илғор тажрибани ўз кўзлари билан кўриб, тажриба даласида олиб борилаётган илмий ишлар билан яқиндан танишишди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.