Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Озарбайжонда “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо уйи” очилди

Озарбайжонда “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо уйи” очилди
Озарбайжон Республикаси Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган нуфузли “Каспиан Агро Wеек–2026” халқаро форуми доирасида “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо уйи”нинг расмий очилиш маросимида иштирок этдим. Тадбирда Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов, Озарбайжон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Межнун Мамедов, Туркия Республикаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмакли ҳамда Грузия Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қишлоқ хўжалиги вазири Давид Сонгулашвили билан биргаликда савдо уйининг очилишига рамзий тарзда старт бердик. Мазкур савдо уйи Ўзбекистоннинг агро салоҳиятини халқаро майдонда кенг намоён этиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш ҳамда минтақавий савдо алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ушбу ташаббус икки давлат ўртасидаги очиқ ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик сиёсатининг амалий ифодаси бўлиб, иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, савдо уйи Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Озарбайжон бозорига тўғридан-тўғри кириб боришини таъминлаб, экспорт жараёнларини соддалаштириш ва ишлаб чиқарувчилар учун янги бозор имкониятларини яратишга хизмат қилади.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.