Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЎзА сайтида пахтачиликдаги инновацион ёндашувлар ҳақида мақола эълон қилинди

ЎзА сайтида пахтачиликдаги инновацион ёндашувлар ҳақида мақола эълон қилинди
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида “Пахтачиликда инновацион тизимнинг ижобий самараси” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Мақолада ЎзАнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги мухбири Давуд Абибуллаев пахтачилик тармоғида жорий йилда ҳудудда амалга оширилган янгича ёндашувлар, жорий этилаётган замонавий агротехнологиялар ва тобора яқинлашиб келаётган пахта теримига кўрилаётган пухта тайёргарлик ҳақида сўз юритган. “Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини, айниқса, пахтачилик соҳасини барқарор ва инновацион ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар аграр соҳани сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлмоқда”, дейилади мақолада. Шунингдек, унда Қорақалпоғистон Республикаси каби табиий-иқлим ва тупроқ шароитлари ўзига хос бўлган ҳудудларда пахтадан юқори ҳосил олиш агротехнологик тадбирларни илмий асосда ташкил этишни тақозо этаётгани таъкидланган. Мақолада, хусусан, фермерлар учун яратилаётган имкониятлар, инновацион ёндашувлар ва давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари пахтачиликда самарадорликни оширишга хизмат қилаётгани қайд этилган. Шу билан бирга, бу йилги пахта ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олишга пухта тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот берилган. Мақолани “Пахтачиликда инновацион тизимнинг ижобий самараси” ҳавола орқали ўқишингиз мумкин. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.