Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Осиё давлатлари ўртасида шоли тадқиқотлари бўйича ҳамкорлик кенгаши(КОРРА)нинг 29-йиғилиши Ўзбекистонда ўтказилади

Осиё давлатлари ўртасида шоли тадқиқотлари бўйича ҳамкорлик кенгаши(КОРРА)нинг  29-йиғилиши Ўзбекистонда ўтказилади
Шу кунларда Жанубий Корея Республикасининг пойтахти Сеул шаҳрида Осиёда шоли етиштириш бўйича ҳамкорлик кенгаши (КОРРА) га аъзо давлатлар вакиллари жам бўлди. Ташкилотнинг 28-йиғилишида аъзо давлатлар вакиллари соҳада эришилаётган ютуқлар ва муаммоларни таҳлил қилиб, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ўз таклифларини билдирмоқдалар. Маълумот ўрнида айтиш керакки, Осиёда шоли етиштириш бўйича ҳамкорлик кенгаши (КОРРА) Осиёдаги шоли етиштирувчи 17 та давлатнинг Миллий қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва кенгайиш тизимлари (НАРЕС) раҳбарлари ва ИРРИ(Халқаро шоли илмий-тадқиқот институти)дан иборат. КОРРА нинг асосий мақсади НАРЕС Асиа ва ИРРИ ўртасидаги ҳамкорликни йўналтириш, осонлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашдир. Янаям аниқроқ айтганда, ташкилот ўз олдига минтақада шоли етиштиришда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, соҳа илм-фанининг илғор ютуқларини аъзо давлатлар ўртасида баҳам кўриш ва муаммоларга биргаликда ечим топишни мақсад қилган. Ўзбекистон ҳам ушбу ташкилотнинг аъзоси саналади. Кенгаш йиғилишида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов раҳбарлигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда. Йиғилишда сўзга чиққан Шуҳрат Отажонов мамлакатимизда шоличиликни ривожлантириш борасида эришилаётган ўзига хос ютуқлар, инновациялар ва халқаро ҳамкорлик хусусида маълумот бериб, Осиё давлатлари ўртасида шоли тадқиқотлари бўйича ҳамкорлик кенгаши (КОРРА)нинг 2025-йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди. Таклиф ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди. Таъкидлаш керакки, ушбу ташкилотга аъзолик Ўзбекистонда шоличиликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, биотик ва абиотик омилларга чидамли янги серҳосил навларни яратиш, коллексияни бойитиш, касаллик ва зараркунандаларнинг кўпайиши бўйича ахборот алмашиш, соҳа илми билан шуғулланаётган тадқиқотчиларнинг билим ва кўникмаларини оширишда ҳамкорлик қилиш имконини беради. Шунингдек, йиғилишда шоли етиштиришда томчилатиб суғориш, совуқ сувда шоли етишириш бўйича Непал давлати тажрибасидан фойдаланиш ва шолининг дурагайларини яратишда ҳамкорлик қилиш борасида ҳам келишувларга эришилмоқда. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.