Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директорининг тегишли буйруғига асосан Баҳодиров Умиджон Шокиржонович Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинловга қадар Умиджон Шокиржонович мазкур илмий муассасада лаборатория мудири вазифасида фаолият кўрсатган.

