Лойиҳа номи:
Оролнинг қуриган тубида маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларига мос қашқарбеда, оқ жоъхори, хашаки лавлаги, жайдар каби чорва учун озуқабоп экинлар навларини етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш
Кутилаётган натижалар:
1. Бугунга қадар жавдарнинг Шалола нави уруғлари ПриБиоФито, Терия-С, Фитовак каби биопрепаратлар билан ишлов берилган ҳолда, шунингдек, экиладиган эгатга «Удачний сезон», органик комплекси био-о‘ғитини, биогумус, микориза ҳамда икки хил, яъни суюқ ва кристалсимон гидрогелларни қоъллаган ҳолда экилди. Бунда ҳар бир вариант қатор оралиғи 60 см, узунлиги 10 м қилиб икки қатордан экилди. Иституда яратилган сув танқислиги ва шоърланишга бардошли боълган қашқарбеда экинининг Қибрай нави ҳам Оролнинг қуриган тубида нолинчи нуқтасида турли хил усулларда, ҳар хил биопрепаратлар билан ишлов берган ҳолда, ҳамда турли ораник о‘ғитларни қоъллаган ҳолда экилди.
2. Оролбоъйи ҳудудда Кегейли туманида ташкил этилган тажриба коъчатзорида кузатув назорат ишлари олиб борилди. Ушбу ташкил этилган тажриба коъчатзорида институтда яратилган қашқарбеданинг «Қибрай» нави ва жавдарнинг «Шалола» нави 7 хил вариантда ҳар бири 4 тадан такрорланишда экилган.
3. Оролбоъйи ҳудудда Хоъжайли туманида ташкил этилган тажриба коъчатзорида кузатув назорат ишлари олиб борилди. Ушбу ташкил этилган тажриба коъчатзорида институтда яратилган сулининг «Оъзбекистон кенг баргли» нави 9 хил вариантда, жавдарнинг «Шалола» нави 9 хил вариантда ва тритикаленинг «Кумушсимон праг» нави 8 хил вариантда ҳар бири 4 тадан такрорланишда экилди.
Бажариш муддати:
2025-2027 йй
