Ўрганишлар жараёнида масъулларга амалий кўмак берилмоқда

Хабар бериб бораётганимиздек, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов раҳбарлигидаги Президент ҳузуридаги пахтачилик кенгаши аъзолари, илмий-тадқиқот институтлари илмий ходимлари ва бошқа мутахассислардан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари Тошкент вилоятидаги пахта қабул қилиш масканларида бўлиб, қабул жараёнларини яқиндан ўрганмоқда.
Ўрганишлар бугун вилоятнинг Бекобод, Бўка ва Пискент туманларидаги қабул масканларида давом эттирилди. Асосий эътибор пахта хом ашёсини қабул қилишда электрон ҳисобот юритишга қаратилди.
Боиси қабул масканларида тарозидан ўтган ҳар килограмм пахта хом ашёси тўғрисидаги маълумот "Агроплатформа.уз" тизимида акс этиши лозим. Негаки, ушбу тизим соҳада шаффофликни таъминлаб, коррупсиявий омилларни бартараф этиш учун ишлаб чиқилган.
Бироқ пахта тўқимачилик кластерлари ва уларнинг қабул масканларидаги айрим масъулларнинг рақамли амалиётни тушунмаслиги, платформа имкониятларидан тўлақонли фойдалана олмаслик ҳолатлари учрамоқда. Бу эса электрон ҳисоботларни нотўғри юритилишига сабаб бўлмоқда.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Бекобод туманидаги “Мах Греен” пахта тўқимачилик кластерига қарашли пахта тозалаш корхонасига тегишли қабул масканида ҳам айнан шундай ҳолатга гувоҳ бўлдилар.
Ўрганишлар жараёнида электрон ҳисобот юритиш, маълумотларни платформага тўғри жойлаштиришда қабул маскани масъулларига тушунмовчилик бўлиб турган жиҳатлар таҳлил қилиниб, муаммони баратараф этишда амалий кўмак берилди.
Ишчи гуруҳнинг ушбу қабул масканидаги ўрганишлари масъул ходимларнинг электрон ҳисобот юритишда ўз билимларини оширишига қўл келди.
Ишчи гуруҳнинг Тошкент вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе