Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Орегон штати 1-сентабрни “Ўзбекистон Мустақиллиги куни” деб эълон қилди

Орегон штати 1-сентабрни “Ўзбекистон Мустақиллиги куни” деб эълон қилди
АҚШнинг Орегон штати губернатори Тина Котек 2026-йил 1-сентабрни штат миқёсида “Ўзбекистон Мустақиллиги куни” (Узбекистан Индепенденке Дай) деб расман эълон қилди. Тегишли прокламация Орегон давлат котиби Тобиас Рид томонидан ҳам тасдиқланган. Мазкур қарор Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан қабул қилинган. Прокламацияда мамлакатимизнинг суверенитетини мустаҳкамлаш, бой маданий меросини асраб-авайлаш, тинчлик ва фаровонликни таъминлаш, шунингдек, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни изчил амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари қайд этилган. Ҳужжатда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги фаоллиги ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришдаги ўрни, шунингдек, Ўзбекистон–АҚШ муносабатларининг савдо, инвестициялар, технологиялар, таълим, тоза энергетика, туризм ва халқлараро алмашинувлар йўналишларида кенгайиб бораётгани эътироф этилган. Ўзбекистон Мустақиллиги кунининг АҚШнинг бутун бир штати миқёсида расман эътироф этилиши мамлакатимизга бўлган халқаро эътибор ва Ўзбекистон–АҚШ муносабатлари тобора кенгайиб бораётганининг муҳим ифодасидир. Маълумот учун, Орегон АҚШнинг Тинч океани соҳилидаги муҳим иқтисодий ва технологик марказлардан бири бўлиб, штат аҳолиси 4,3 миллиондан ортиқ. Штатда юқори технологиялар, хусусан, яримўтказгичлар саноати ривожланган бўлиб, Интел компаниясининг йирик илмий-ишлаб чиқариш мажмуаси ҳам шу ҳудудда жойлашган. Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосида жалб қилинадиган маслаҳатчиси, Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов ушбу ташаббус учун америкалик ҳамкорларимизга самимий миннатдорлик билдирди. https://t.me/Rasmiy_axborot_official

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.