Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Ўқув машғулотлари давом этмоқда

Ўқув машғулотлари давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент давлат аграр университетида шоличиликка ихтисослашган Тошкент вилояти фермерлари учун ўқув машғулотлари давом этмоқда. Мазкур ўқув курслари фермерларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, шоли етиштиришда замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш ҳамда соҳада учраётган долзарб муаммоларга илмий асосланган ечимлар ишлаб чиқишга қаратилган.

Бугунги машғулотлар давомида шоликор фермерлар учун “Глобал иқлим ўзгариши шароитида шолида ривожланаётган касаллик ва зараркунандаларни аниқлаш ва қарши курашиш” мавзусида маъруза ташкил этилди. Унда институт лаборатория мудири Нодирбек Отамирзаев томонидан глобал иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалиги экинларига, хусусан шоли экинларига таъсири, янги пайдо бўлаётган касаллик ва зараркунандалар ҳамда уларга қарши самарали курашиш усуллари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Маъруза жараёнида шоли экинларида учрайдиган асосий касалликлар, уларнинг белгилари, зараркунандаларнинг биологияси ҳамда уларни эрта аниқлаш ва олдини олиш чораларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, фермерларга интеграциялашган ҳимоя усуллари, агротехник тадбирлар ҳамда замонавий мониторинг тизимларидан фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Тингловчилар машғулот давомида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан батафсил жавоблар олишди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.