ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

▶Бироздан сўнг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида “Аграр соҳадаги илғор тажриба ва инновациялар” мавзусида ўқув-амалий семинари бошланади.
Мазкур семинар аграр соҳада замонавий ёндашувлар, илмий ишланмалар ва инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, шунингдек, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш мақсадида ташкил этилган.
Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тегишли идоралар вакиллари, илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва етакчи илмий ходимлари, вилоят ва туман ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, соҳа мутахассислари иштирок этади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе