Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Олма пўстлоғи фармацевтикада қимматли ашё бўлиши мумкин

Олма пўстлоғи фармацевтикада қимматли ашё бўлиши мумкин

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидагии академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик ва узумчилик илмий-тадқиқот институти докторанти Ирода Қосимова ўзининг Факебоок саҳифасида (https://www.facebook.com/share/p/1M6KobNbWE/?mibextid=wwXIfr) хабар қолдирган.

Унинг таъкидлашича, олма пўстлоғи энди фармацевтика ва биопластика соҳаларида янги умид сифатида ўрганилмоқда. 2025-йилги халқаро биотехнология тадқиқотлари шуни кўрсатмоқдаки, олма пўстлоғи таркибидаги кверсетин, урсолик кислота ва тритерпен бирикмалари саратон ҳужайраларининг ўсишини тўхтатишга ёрдам берувчи табиий компонентлар сирасига киради.

Янгилик нимада?
Илгари чиқинди сифатида қаралган олма пўстлоғи ҳозирда:
Органик биоактив модда сифатида экстраксия қилинмоқда;
Иммунитетни кучайтирувчи табиий қўшимча сифатида клиник синовларда қўлланмоқда;
Шунингдек, биопластикалар тайёрлашда биологик асосли полимер сифатида ўрганилмоқда.

Қизиғи шундаки, бу маҳсулотларни ишлаб чиқаришда кимёвий воситалар ишлатилмайди, бу эса экологик хавфсизликни таъминлайди.

Тадқиқотлар натижаларига кўра, 1 кг олма пўстлоғидан ўртача 35–50 мг қимматли антиоксидант ажратиб олиш мумкин. Бу эса доривор маҳсулотлар, соғлом овқатлар ва косметик воситаларда кенг қўлланилишига йўл очмоқда.

Сиз олмани бутунлай истеъмол қиласизми? Энди эса пўстлоғини ташламанг — унда ҳаёт учун фойдали сирлар яширинган!

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.