Олма боғларида аспирин эритмасининг таъсирини ўрганиш бўйича тажриба бошланди

Ўсимликларнинг ташқи муҳит омилларига мослашувчанлигини ошириш, уларнинг табиий ҳимоя механизмларини аниқлаш ва самарали бошқариш замонавий боғдорчиликнинг долзарб илмий йўналишларидан ҳисобланади.
Шу мақсадда Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантини бўлими томонидан олма боғларида аспирин эритмасининг ўсимликларнинг ривожланиши ҳамда мева сифат кўрсаткичларига таъсирини ўрганиш бўйича тажриба ташкил этилди.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе