ОЛИМЛАРИМИЗ ХИТОЙДА ХАЛҚАРО СИМПОЗИУМДА ИШТИРОК ЭТДИ

Миллий марказ тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг бир гуруҳ илмий ходимлари Хитой Халқ Республикасининг Ҳуазонг қишлоқ хўжалиги университетида ўз малака ва тажрибаларини ошираётгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. 14 кунга мўлжалланган малака ошириш курси давомида олимларимиз "Шоли генетикаси, уруғчилиги ва кўчат усулида шоли экиш асослари" мавзусида халқаро симпозиумда ҳам иштирок этди.
Мазкур симпозиум очилишида Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов онлине иштирок этиб, тадбир қатнашчиларига табрик нутқини йўллади.
"Бизнинг Шоличилик илмий-тадқиқот институтимиз ва Хитой миллий шоличилик илмий-тадқиқот институти ўртасида “Хитой ва Ўзбекистоннинг элита генетик ресурсларидан фойдаланган ҳолда уруғидан экишга қулай шолининг генетик асосларини ўрганиш ва ривожлантириш” мавзусидаги қўшма ҳамкорлик илмий-амалий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бундан ташқари ҳозирги кунда шоличилик илмий-тадқиқот иститути ва Хитой миллий шоличилик илмий-тадқиқот институти “Ўзбекистон ва Хитой шоли ресурсларини генетик баҳолаш орқали иссиқликка чидамли шолининг нав ва линияларини такомиллаштириш” мавзусидаги қўшма ҳамкорлик илмий-амалий лойиҳаси бошланиш арафасида. Бу каби ҳамкорликлар келгусида икки давлат ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлайди"- деди Шуҳрат Отажонов ўз нутқида.
Шунингдек, симпозиумда Шоличилик илмий-тадқиқот институти илмий котиби Муҳаммаджон Эргашев “Хитой ва Ўзбекистоннинг элита генетик ресурсларидан фойдаланган ҳолда уруғидан экишга қулай шолининг генетик асосларини ўрганиш ва ривожлантириш” лойиҳаси доирасида эришилган натижалар ҳақида тақдимот қилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе