Олимлар ва талабалар учрашуви

Бугун, 24-феврал куни Урганч давлат университетида Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ш.Намазов ҳамда академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти директори А.Эсонқуловлар билан Табиий ва қишлоқ хўжалиги фанлари факултети профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида учрашув ташкил этилди.
▫Учрашувда аграр соҳани ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини қондириш муҳим йўналишлардан бири ҳисобланганлиги боис, кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида илм-фан ютуқларини жорий қилиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун тавсиялар, талабаларнинг малакавий амалиётларини ташкил этиш ва илмий тадқиқот институтининг имкониятлари тўғрисида сўз юритилди.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz