Очиқ_маълумотлар

Халқаро ҳамкорлик доирасидаги ишлар
Таркибида кристаллари мавжуд бўлган озиқ-овқат саноатида шакар ишлаб чиқаришда кенг фойдаланиладиган жўхори уруғликлари олиб келиниб, ҳозирда республикамизнинг 4 та минтақасида экилиб парваришланди. Тупроқ-иқлим шароитига мос агротехнология ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Беларус Республикасининг “Ягодка” фермер хўжалигидан 35 минг дона “Голубика” кўчатларини олиб келиб, 10 гектар майдонда маҳаллий шароитга мослаштирди.
Шоличилик илмий-тадқиқот институти томонидан сув кам талаб қиладиган селексион линияларни синовдан ўтказиш ва танлаш бўйича Филиппиндаги Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институти билан ўзаро ҳамкорлик амалга оширилмоқда. Ушбу ҳамкорлик келгусида республикамизда сув танқислиги шароитида ҳам шолидан юқори ҳосил етиштириш имкониятини беради.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Россия Федерациясининг “ЭКОНО-ТЕХ” компанияси билан ўзаро ҳамкорлик доирасида “Гуар” ўсимлигини Ўзбекистон тупроқ-иқлимига мос етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотларни йўлга қўйди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе