Очиқ_маълумотлар

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил натижалари
Миллий марказ тизимида 13 та илмий-тадқиқот институти ва 49 та илмий тажриба стансияси мавжуд. Ушбу илмий муассасаларда 1446 нафар ходим фаолият кўратади. Ходимларнинг 570 нафари илмий ходим бўлиб, уларнинг 2 нафари академик, 62 нафари фан доктори, 148 нафари фан номзодларидир. Бундан ташқари, 222 нафар таянч ва 38 нафар докторантлар илмий изланиш олиб бормоқда.
Селексия натижаларини амалиётга жорий этиш асосида:
пахтачиликда 90 фоиз,
ғаллачиликда 37 фоиз,
сабзавотчиликда 70 фоиз,
картошкачиликда 20 фоиз,
шоличиликда 95 фоиз майдонларда маҳаллий навлар экилмоқда.
Бугунги кунда Миллий марказ тизимидаги 11 та илмий-тадқиқот институти томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини супер элита ва элита авлодли уруғликларини етиштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Маълумот учун: Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда илмий-тажриба стансияларига бириктириб берилган умумий ер майдонлари жами 13,8 минг гектар бўлиб, шундан қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ер майдонлари 10,1 минг гектарни ташкил этади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе