Очиқ_маълумотлар

Генетик ресурсларни асраш борасидаги натижалар
Миллий марказ тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслар илмий-тадқиқот институти
103 хил экин турининг 43 855 намуналари Миллий Генбанкда тирик ҳолда сақланмоқда.
47 хил экин турининг 4078 та намуналарининг эски репродуксия уруғлари унувчанлиги қайта тикланди.
22 хил кўп йиллик ўсимликларнинг 5002 та намунаси Дала генбанкида тирик ҳолда сақланмоқда.
Беҳи эски коллексия боғи янги жойга кўчирилди. Узумнинг 398 та намуналари кўчатлари янги боғ ташкил этиш учун тайёрланди.
Миллий генофонд 1405 та намунага бойитилди.
Интродуксия
Россия, Беларус, Қозоғистон, Туркия, Мексика, Ливан, Хитой, Ҳиндистон давлатларидан 486 намуна;
Республика ҳудудларига уюштирилган экспедициялардан 794 намуна;
Илмий муассасалардан олинган намуналар 125 та.
21 та илмий муассасага 32 хил экин турининг морфо-биологик ва қимматли-хўжалик белги ва хусусиятларига эга бўлган 1125 та коллексия намуналари бирламчи манба сифатида фойдаланиш учун берилди.
Институтда яратилган ва республикамиз учун истиқболли бўлган маккажўхори, кунгабоқар, маҳсар, ерёнғоқ, кунжут, буғдой, мош ва бошқа экинларининг нав ва дурагайларидан 147 тонна юқори авлодли уруғлари тайёрланади.
Селексия
Узумнинг "Барака" ва "Файз",
Мушмуланинг "Ягона",
Юмшоқ буғдойнинг “Обод”, “Оқ сув”, “ЎИТИ-1”, “Барқарор” ва “Нурафшон” навлари
Сояниниг “Зарбулоқ” нави
Кўпйиллик буғдойнинг “Ҳаёт”
Қовуннинг “Сабоҳ” ва “Сойли” нави яратилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе