Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Очиқ_маълумотлар

Очиқ_маълумотлар
ПАХТАЧИЛИКДА ЭРИШИЛГАН НАТИЖАЛАР Сўнгги 5 йилда Миллий марказ тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ва унинг унинг тизимидаги ИЦ лар қошида 16 та дастлабки уруғчилик хўжаликлари ташкил этилди. Ғўзанинг ўрта толали 58 та ингичка толали 6 та навнинг бирламчи уруғчилиги ташкил этилган. 31 та навга патент 10 та навга гувоҳномалар олинди. Ғўзанинг янги 20 та нави давлат нав синовига топширилди. 2024-йилда Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш Марказининг тақдимотномаси асосида 33 та нав уруғликлари нав синаш участкаларига синаш учун етказиб берилди. Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида яратилган ғўзанинг “Манғит-1” нави 2024-йилда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича раёнлаштирилди. “ЎзПИТИ-203” нави Андижон вилояти бўйича, “СП-41” нави Хоразм вилояти бўйича, “С-8296” нави Фарғона вилояти бўйича, “С-7306” нави Қашқадарё вилояти бўйича, “Шарофат” нави Навоий вилояти бўйича истиқболли деб топилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.