Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Очиқ пленар сессиясида Иброҳим Абдураҳмонов нутқ сўзлади

Очиқ пленар сессиясида Иброҳим Абдураҳмонов нутқ сўзлади
Германиянинг Берлин шаҳрида Халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги форуми доирасида Очиқ пленар сессияси бўлиб ўтди. Даставвал, сессияда Германия Федерал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазири Жем Ўздемир кўргазмага ташриф буюрган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди ҳамда бу каби кўргазмалар қишлоқ хўжалигида дунё давлатлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашда энг муҳим қадам эканлигини таъкидлади. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов сўзга чиқиб, бу каби форумлар қишлоқ хўжалигида муҳим пойдевор вазифасини бажаришини ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш учун майдон вазифасини ўтаб беришини айтиб ўтди. Бундан ташқари Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалигида фермерларнинг ролини ошириш ва илм-фанни ўрганиш кўплаб муаммоларга ечим бўла олишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Сессия сўнгида Форумнинг якуний коммюнике қабул қилинди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.