ОАВ_биз_ҳақимизда

Бугун 11-феврал—Халқаро илм-фан соҳасида хотин-қизлар куни, сана муносабати билан Тошкент шаҳридаги "Шамсан" меҳмонхонасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси ҳамда Шоличилик илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида “Олима хотин-қизларнинг қишлоқ хўжалиги фани тараққиётидаги ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди.
Мазкур конференсия тафсилотлари "УзА- Ўзбекистон Ахборот агентлиги" расмий сайти ва ёутубе саҳифасида ёритилди.