ОАВ_биз_ҳақимизда

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида “Ўзбекистон – КОПИА ҳамкорлик лойиҳалари” мавзусида форум бўлиб ўтди.
Миллий марказ ҳамда Жанубий Кореянинг КОПИА ташкилоти билан 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистонда соғин сигирларни боқиш, селексия ишларини жадаллаштириш ва сут маҳсулдорлигини ошириш”, “Намунали чорвадор қишлоқлар”, “Шоли етиштиришда механизациядан фойдаланган ҳолда органик деҳқончиликни ривожлантириш” ҳамда “Қишлоқ хўжалиги билим ва инновацияларини тарқатиш илмий-амалий хизматлар марказини ташкил этиш” техник ёрдам лойиҳаларини Ўзбекистонда амалга оширишда ҳамкорлик қилиб келади.
Форумдан эса лойиҳалар доирасида эришилган натижаларни баҳолаш ва уларни кенг оммага таништириш мақсад қилинган.
Форум тафсилотлари УзА.уз ҳамда НУЗ.УЗда ёритилди