ОАВ

“Зўр ТВ” телеканалининг “Ўзимизда” ток-шоусида “Илмий асослантирилган қишлоқ хўжалиги: қандай қилиб илм-фан ёрдамида аграр соҳани ривожлантириш мумкин?” мавзусида мулоқот ташкил этилди. Унда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази масъуллари ҳамда тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари олимлари ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди.
Кўрсатув давомида аграр соҳада илмий ёндашувларни амалиётга жорий этиш, инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш, селексия, уруғчилик ва ҳосилдорликни ошириш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Ушбу кўрсатувни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе