ОАВ

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази масъуллари ҳамда тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари олимлари иштирокида “УЗРЕПОРТ” телеканалининг “Очиғини айтганда” ток-шоусида “Илмий асослантирилган қишлоқ хўжалиги: қандай қилиб илм-фан ёрдамида аграр соҳани ривожлантириш мумкин?” мавзусида мулоқот ташкил этилди.
Кўрсатув давомида аграр соҳада илмий ёндашувларни амалиётга жорий этиш, инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш, селексия, уруғчилик ва ҳосилдорликни ошириш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Ушбу кўрсатувни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе