НОАНъАНАВИЙ ГУАР ЎСИМЛИГИ УСТИДА ТАДҚИҚОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Сўнгги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ноанъанавий экин турлари билан бойиб бормоқда. Энди гуар ўсимлиги ҳам ана шундай экин турлари орасидан жой олди. Боиси, икки йилдан буён ушбу ўсимлик устида олимларимиз тадқиқот ўтказмоқда.Тадқиқот Миллий марказ тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан олиб борилмоқда. Бугун Миллий марказда бўлиб ўтган "Драйвер илмий лойиҳалар" мавзусидаги давра суҳбатида дастлабки натижалар тақдимот қилинди.
Тақдимот илмий муассаса лаборатория мудири Ҳамидулла Ҳасанов томонидан амалга оширилди. У ўз маърузасида иштирокчиларни гуар ўсимлигининг биологик хусусиятлари ва қимматли хўжалик жиҳатлари, иқлимга мослашувчанлиги ҳамда тадқиқот давомида олинган натижалар таҳлили билан таништирди.
Давра суҳбати иштирокчилари ушбу ўсимлик устида олиб борилаётган тадқиқот долзарб эканлигини, натижа ижобий бўлганда ушбу ўсимликдан олинадиган маҳсулотлар мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилишини таъкидладилар. Шу боис тадқиқотни такомиллаштириш лозимлиги билдирилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёу